Тайван президенти: Биз ҳеч қачон Хитойга таслим бўлмаймиз

Тайван президенти Цай Ингвеннинг айтишича, унинг ҳукумати Хитойнинг босимига бўйсунмайди ва демократик турмуш тарзини ҳимоя қилиш учун орол мудофасини кучайтиришда давом етади.
Хитой ўз ҳудуди деб даъво қиладиган Тайван, Пекин бошқарувини қабул қилиши учун ҳарбий ва сиёсий тазйиқ остида қолмоқда.
Бунга Хитой ҳарбий-ҳаво кучларининг Тайван ҳаво мудофаси зонасига қайта-қайта кириб чиқиши сабаб бўлди. Октябр ойининг биринчи ҳафтасининг ўзида Пекин Тайван ороли яқинига 149 га яқин ҳарбий самолёт юборди ва бу ўз навбатида халқаро хавотирни қўзғатди.
«Тайванни Хитой ўзи белгилаб олган йўлига мажбурлай олмаслиги учун ўз миллий мудофамизни мустаҳкамлашда ва ўзимизни ҳимоя қилишга бўлган қатъийлигимизни намойиш етишда давом етамиз», деди Тайван президенти ўз маърузасида.

Расмий равишда Хитой Республикаси номи билан танилган Тайван Хитой қирғоғидан тахминан 161 километр узоқликда жойлашган, демократик бошқариладиган орол хисобланади.
1949 йилда Хитой фуқаролар уруши тугаганидан бери, коммунистлар Пекинда Хитой Халқ Республикасини тузишган ва мағлуб бўлган миллиятчилар Тайванга қочиб, у йерда ҳукумат тузишганидан бери, икки томон алоҳида бошқарилади.
Тайван президенти, Тайвaндаги вазият «охирги 72 йилги бошқа даврларга қараганда анча мураккаб ва ўзгарувчан» еканлигини айтиб, Хитойнинг Тайван ҳаво мудофааси зонасида мунтазам ҳарбий жойлашуви миллий хавфсизлик ва авиация хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатганини айтди.
Тайван президенти яна :»Биз қанчалик кўп ютуқларга еришсак, Хитойдан келадиган босим шунчалик катта бўлади. Шундай қилиб, мен ўз ватандошларимга шуни еслатмоқчиманки, биз бутун халқ биргаликда ҳимоя тизимимизни заифлашишига йўл қўймаслигимиз керак”.