Николас Чаиллан: Хитой келажакда дунёга ҳукмронлик қилади. AҚШнинг кибер мудофаси болалар боғчаси даражасидадир

AҚШ Мудофаа вазирлигининг компютер дастурлари тизимига масъул юқори лавозимли ходим Николас Чаиллан ўтган ҳафта истеъфога чиқди.
«Хитойнинг AҚШдан ўтиб кетишини кўришга чидай олмайман» деган Чаиллан, истеъфога чиққанидан кейин Aнглияда чиқадиган Финанcиал TIMES газетасига биринчи интервюсини берди.
Чаилланнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Хитойнинг кибер ва бошқа таҳдидларига жавоб бера олмаслиги Америка келажагини хавф остига қўяди.
«15-20 йил ичида биз Хитой билан рақобатлаша олмайдиган ва жанг қила олмайдиган ҳолатда бўламиз. Ўйлашимча бу ҳозирдан маълум. Бу бизни хафа бўлишимиз учун асосли сабаб». деди Чаиллан.

Хабарда айтилишича, 37 ёшли Чаиллан 3 йил давомида Пентагон бўйлаб киберхавфсизлик соҳасидаги чораларни кучайтиришга масъул бўлган ва Aмерика Ҳарбий-ҳаво кучларида унинг вазифаси учун махсус ваколатхона тузилган.
Янги технологиялар AҚШ учун келажакда катта бюджетни ташкил қиладиган бешинчи авлод Ф-35 қирувчи самолётларига қараганда анча муҳимроқ еканлигини таъкидлаб, Чаиллан сўзларини қуйидагича давом еттирди:
«Хитой келажакда дунёга ҳукмронлик қилади. Барча соҳаларда, оммавий ахборот воситаларидан тортиб геосиёсатга қадар, бу ўзгармайди. Баъзи ҳукумат идораларида AҚШнинг кибер мудофаси болалар боғчаси даражасидир».
AҚШ Миллий Хавфсизлик Комиссияси Конгресс талабига биноан бу йилги ҳисоботида Хитой 10 йилдан кейин AҚШдан ўтиб кетиши ва дунёнинг супер кучига айланишидан огоҳлантирган еди.