Кашмирда Хинд аскарларига тузоқ: 5 киши ўлдирилди

Кашмирда мусулмон гуруҳларининг ҳинд армиясига ҳужуми оқибатида камида 5 аскар ҳалок бўлди.
Маҳаллий манбаларга кўра, ҳужум Покистон ва Ҳиндистон назоратидаги Кашмир ҳудудларини ажратиб турувчи «назорат чизиғи» яқинида содир бўлган.
Панч-Ражури вилояти ўртасида уюштирилган ҳужум, ҳинд аскарларини минтақадаги мустақиллик тарафдорлари қуролли гуруҳлари томонидан пистирмага туширгандан сўнг содир бўлди.
Ҳинд манбалари ҳужумда 5 аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Шуниси еътиборлики, сўнгги йилларда минтақадаги низолар вақти -вақти билан ошиб бориши диққатни тортмоқда.
Кашмир 1947 йилдан Ҳиндистон томонидан босиб олинган.